Қўрқувдан озод бўлган

Қўрқув ўзи нима?

Худодан қўрқиш

Келажакдан қўрқиш

Омадсизликдан қўрқиш

Азобланишдан қўрқиш

Ўлимдан қўрқиш

Қўрқув ўзи нима?

Қўрқув – бу қайси ёшда ва қайси касб эгаси бўлишидан қаттъий назар, инсонлар устидан ҳукмронлик қила оладиган яширин душман. Бу хоин душман, бизни фикримизни заҳарлаб, тубанлаштириб, ички сокинлигимиздан махрум қилиб ҳаётга бўлган қизиқишимизни барбод қилади. У бизни асабийлаштириб, ташвишли, ҳавотирли, ачинарли тушкун холатга тушириб, қўрқоқ ва умидсиз қилади. Қандай ёқимсиз ва исталмаган ҳис-туйғулар!

Биз можаро ва ўзгаришлардан қўрқамиз, режаларимиз амалга ошмасдан омадсизликка дуч келишдан қўрқамиз. Баъзи одамлар касал бўлиб азоб чекишдан қўрқадилар. Бошқалар эса яқинларига ва севганларига нимадур содир бўлишидан қўрқадилар. Яна кимлардур инсонлардан ва уларнинг фикрларидан қўрқса, бошқалар эса қоронғуликдан ва ёлғизлкдан қўрқиб қийналадилар. Кўплар ўлимдан ва номалумлик олдида қолишдан қўрқадилар. Шундай масиҳийлар ҳам борки улар нажот топганига ишонч ҳосил қилмаган ва уларнинг гуноҳини Худо кечирмаган деб билишади. Улар фақат ўлишдангина эмас балки яшашга ҳам қўрқадилар.

Қўрқув бизнинг онгимизга жим ва сезилмайдиган тарзда кириб келади ва биз унинг зарарли таъсирининг қурбонига айланиб бораётганимизни тушуниш қийин. Хатто арзимайдиган даражада кичик бўлган қўрқув ҳам, бир пиёла тиниқ сувнинг рангини ўзгартиришга қодир бўлган бир томчи сиёхга ўхшайди. Агар бу кичик ирмоқни тўхтатмасак, у бошқа фикрларни ҳам олиб келадиган улкан дарёга айланиши мумкин.

Тўлиқ матни Қўрқувдан озод бўлган

Ҳаёт оғир, дунё зўравонликка тўлган, лекин бу ташқи нохушликлар бизнинг ички тинчлигимизни бузмаслиги керак. Биз бу ички қўрқувимизнинг юзига тик қарай олишимиз керак. Қўрқув, бизнинг энг муҳим эхтиёжимиз, қондирилмаганда келади. Биз Худо суратида яратилганимиз учун, бизнинг ички борлиғимиз  алам билан Унга талпинади, ва агарда биз Худодан узоқда бўлсак бизнинг қўрқувимиз ва уялишимиз ортиб бориши аниқ.

Шайтон бизнинг қўрқувимиздан фойдаланади. Ҳар бир қулай фурсатда шундай урғу берадики, гўёки ҳар бир ҳодиса, ҳақиқатдан ҳам  ва асосли бўлаётгандай туюлади.  Бизнинг йўлимиз қоронғулашиб ва юрагимиздаги юк оғирлашиб бораверади. Биз оҳирги умидимизни йўқотгунимизга қадар, бу шундай давом этаверади.

Шайтон қоронғуликда ҳаракат қилади. У ўзининг ҳаракатларини ёруғликда қилолмайди, чунки “Худо – нур, Унда ҳеч қандай зулмат йўқ” (1 Юҳанно 1:5). Шайтон бизнинг заиф томонларимизни билади ва  айнан шу йўналишда бизнинг ўй фикрларимизни ва қўрқувимизни йўналтиради. У ҳақиқатни барбод қилиб бизни ёлғонга ишонтиришга ҳаракат қилади. Агар биз буни ҳаммасини юрагимизнинг ва онгимизнинг қоронғулигида яширадиган бўлсак, шайтон ўзининг, дахшатли ҳавотир ва қўрқувни кучайтирадиган, ёвуз ишини давом этаверади. Агар биз уни ёруғликка олиб чиқсак унинг кучи камаяди ва шунда биз шайтонни ғалаба қила оламиз.

Худодан қўрқиш

Гунох – бу Худога маъқул бўлмаган ҳаёт кечираётганимизни англаб етишдан келиб чиқадиган енгиб бўлмас қўрқувнинг сабабидир. Одам Ато ва Момо Ҳаво, шайтоннинг алдовига ишониб, Худонинг “боғ ўртасидаги дарахт мевасидан еманглар” деган амрига қулоқ солишмаган кун, энг фожиали кун эди. Бу итоатсизлик туфайли улар гуноҳ қилишди ва Худодан беркинишди. Худо чақирганда Одам Ато шундай жавоб берди: “ Мен боғда юрганингни билдим – у, яланғоч бўлганим учун қўрқиб яшириндим” ( Ибтидо 3:10). Одам Ато давридан бошлаб инсоният устида гуноҳ сояси хукмронлик қилади. Худованднинг хукмидан қўрқиш, инсон ҳаётида ижобий кучга айланиши мумкин, агар у тавбага олиб келса.

“Эгамиздан қўрқиш доноликнинг бошидир” (Забур 110:10). Бу биз ҳис қилишимиз мумкин бўлган энг тўғри, хурматли ва муносиб қўрқувдир. Биз Худонинг буюклигини, Унинг Хақлигини, Унинг хукмини, Унинг севгисини, Унинг мехрибонлигини, Унинг донолигини ва абадий мавжудлигини кўрамиз. У – ҳамма нарса билгувчи, Қудратли ва Ҳамма жойда мажуд. Биз Унинг ижоди эканлигимизни ва мавжудлигимиз бутунлай Унинг қўлида эканлигини тушунамиз. Биз Худонинг қахрини келтиришдан қўрқамиз. Худонинг адолати, гунохда яшаётганларни дўзах оловига махкум қилинишини биламиз. “Агар биз ҳақиқатни билиб олгандан кейин, атайлаб гунох қилишда давом этсак, бу гуноҳларимизни ҳеч қандай қурбонлик юва олмайди. Шунда қўрқув ичра Худонинг ҳукмини кутишдан бошқа иложимиз қолмайди. Оқибатда, Худонинг душманлари билан бирга ловуллаган оловда ёниш бизнинг қисматимиз бўлади. (Иброн 10:26,27). Буни билганимиз учун, биз гунох олдида қўрқув ҳиссига эгамиз. Агар биз тавба орқали, кечирилганлигимизни билиб итоат қилсак, биз Худони ўз дўстимиз деб биламиз, шунда биз Унга маъқул солихликка тўлган қўрқув ва севгида хизмат қила оламиз, ва Унинг бизга берган нажот инъоми учун миннатдор бўла оламиз. “Худонинг севисини ардоқлаган киши қиёмат кунидан қўрқмайди, чунки қалбини тўлдирган Худонинг севгиси бу қўрқувни қувиб чиқаради. Қўрқоқ кишининг қалби эса Худонинг севгисига тўлмаган. Шунинг учун у қиёмат кунидан қўрқиб яшайди”  (1Юҳанно 4:18). Бизнинг Худо олдидаги қўрқувимиз қалбларда дахшат уйғотмайди, аксинча бизнинг Унга бўлган севгимизни улғайтириб ўстиради. Агар бундай қўрқув ҳаётимизда тўлиғича харакатланса, бу барча бошқа қўрқувларни ҳайдаб юборадиган ягона қўрқувдир. Унда нега кўпчилик, турли қўрқувлар юракларини қамраб, фикри зикрини ҳавотирга тўлдириб, бутун ҳаётини аччиқ истиробга тўлдиришига рухсат беради? Худованднинг йўли – бу тинчлик ва ишонч йўлидир.

Қоронғу тунда бир ўзи ўрмнода юришга қўрқадиган, болакай ҳақида бир ҳикоя бор, лекин у отаси билан бирга, қўлидан ушлаб борганида уни қўрқув тарк этар эди. Энди қоронғулик болакайни бошқа қўрқитмас эди, чунки у отасини севар ва унга ишонар эди, ва отаси у ҳақида ғамҳўрлик қила олишини билар эди. Бу ҳикояда қўрқувдан озод бўлиш калити бор: биз Самовий Отамизни яхши билишимиз керак. Биз У билан муносабатда бўлиш орқали Унинг иродасини биламиз, Унинг севгисини ва бизга жуда ғамхўрлигини билиб оламиз. Уни таниб билганимизда ҳаётимизни бутунлай Унга ишониб топшира оламиз ва ишонч билан Унинг қўлидан ушлаймиз. Биз Унга ҳаёлимизни қийнаётган ва бизни афсуслантирадиган ҳаётимиздаги аччиқликларни, итоаткорлик билан айта оламиз.

Ҳаворий Бутрусга Исо масих Жалилия дарёсининг тўлқинлари устидан юришга буюргани ҳақидаги ҳикояни биламиз. Раббийдан нигохини узиб, қўрқинчли тўлқинларга қарамагунча Бутрус қўрқмаган эди. Шунда у чўка бошлади (Матто 14:24-31). Агар биз қўрқувдан озод бўлишни хохлаб Худога умид қилсак, Унинг Муқаддас Рухи бизга аста сокинликда гапиради. Биз қўрқувларимизга эмас, балки Худога қарасак, бизнинг атрофимиздаги бўронлар тинчланиб қолади. Шунда Худованд бизнинг қийин саволларимизга жавоб беради ва У бизнинг қўлимиздан ушлаб иккиланишларимиз ўрнига ишонч беради. Бизни барбод қиладиган қўрқув таъсиридан биз Унинг инояти туфайли озод бўла оламиз.

Келажакдан қўрқиш

 Баъзи-бир одамлар келажакнинг ноаниқ ва сирлилигидан қўрқади. Ҳар тонгда уларни олдиндан билиб бўлмайдиган кун кутади. Уларнинг ўй-фикрлари ҳаёлий қўрқувнинг тор кўчаларида юради, “Агар шундай бўлсачи?” деган савол уларнинг онгини қийнайди. “ Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар. Аксинча, ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар” (Филип 4:6).   Келажагимизни Худонинг  қўлларига топшириб, биз келажакнинг ноаниқликка тўла оғир юкини Унга топширамиз. Ҳаракат қилиб кўринг – бунга ўзингиз ишонч ҳосил қиласиз!

     Қайси йўлдан боришни ва нима қилишни билмаганликлари учун, кўпчиликни келажак ҳақидаги ёмон ҳис туйғулар қамраб олади. Уларни олддинда нима кутаётганини Худо билади, агар улар Худонинг етакчилигига йўл қўиб берсалар, шунда уларнинг мақсадсиз  йўллари, самовий уйга етакловчи ҳаётий йўлга айланади.

     Ҳатто олдиларида ноаниқ келажак турганда ҳам, Худовандга умид боғловчиларга, У содиқ бўлишга ваъда берган. Сиз бунга ишонасизми? Бўроннинг кучлилиги ёки туннинг қоронғулиги ёки тоғнинг баландлиги унча аҳамиятга эга эмас. Худо сизни ҳар қандай тўсиқлардан олиб ўтади.

Омадсизликдан қўрқиш

Келинг, нимагадур эришиш истаги борлигини айтайлик, аммо биз ўзимиз мағлубиятга учрашдан қўрқиб, яқинларимизнинг умидларини оқлай олмай ҳамма нарсани бузишдан қўрқамиз. Биз нотўғри қарор қабул қилишдан ёки нотўғри қадам босишдан қўрқамиз.

     Худо Ёшуага шундай деган “Амр қиламан: дадил ва ботир бўл, ваҳимага тушма, қўрқма, қаерга борсанг ҳам, Мен эган Худо сен билан бирга бўламан.” (Ёшуа 1:9). Устознинг кўрсатган йўлидан борсак, ўтган мағлубиятларимиз ўзининг гунох табиатли кучини йўқотади; аксинча ғалаба сари поғона бўлади!

Азоб чекишдан қўрқиш

     Бировнинг, азоб берадиган ёлғизлик ва қайғу ҳақидаги танқидлари, бизни ранжитадиган жисмоний оғриқ ҳақида ўйлашдан титраймиз. Худо бизни ҳар қандай азобдан қутқармайди, лекин У бизга инояти билан ўтишимизга ёрдам беради. У бизга оғир вақтларда тинчлик ва ишонч беришга ваъда берган. “Худо бизнинг паноҳимиз, қудратимиздир, кулфатда қолганимизда доим мададкоримиздир. Шу боис биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам. (Забур 45:2-3). Агар биз Худони севсак, У бизнинг азоб - уқубатлармизни  яхшликка айлантиради. Азоб уқубатлар бизга Худонинг хузурини ва далда берувчи кучини ҳис қилишга имкон беради. Бундан ташқари улар инсонни енгиллаштиради ва унинг юрагини таъсирчан қилади. Қийинчиликлар инсонни мустахкам қилади ёки синдиради. Бизни-чи, нима қилаябди?

Ўлимдан қўрқиш

    Инсонлар ўлим олдидаги қўрқувни ҳис қилади. Инсон бошидан кечирадиган энг оғир туйғу бу – яқин инсони билан видолашишдур.

       “Инсон ўлса, у яна тириладими?” (Аюб 14:14) деган доимий саволга тўқнаш келамиз. Исо Масиҳ бизни ўлим қўрқувидан озод қилгани келган (Иброн 2:14-15). Мана нима учун У ўлимдан қайта тирилди ва ваъда берган: “Мен барҳаёт бўлганим учун сизлар ҳам яшайсизлар!” (Юҳанно 14:19)  Унга кўра, ўлим йўқ бўлиш учун эшик эмас, балки янги ҳаётга ёрқин эшикдир. “ Юрагингиз сиқилмасин;... Отам Худонинг уйида маскан кўп ;... Мен сизларга жой таёрлагани кетябман” (Юҳанно 14:1,2).  Бу Худо чақирувига жавоб берганлар учун тайрланган жой бўлади.

    Сиз бу чақирувга тайёрмисиз? Гуноҳ ичида яшаётганингизга тавба қиласизми?  Тавба қилиш, ўтимшдаги гуноҳлар учун виждон азобини келтириб чиқаради ва эски ҳаётдан юз ўгиртиради. Қачон сиз охирги марта ташвиш ва қўрқувларингизни, ҳавотир юкларингизни ибодатда Раббийга топширгансиз? Исо Масиҳ айтган:  “ Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман.” ( Матто 11:28) Қандай ажойиб таклиф! Қандай ажойиб ваъда! 

    Худога умид, ишонч ва ибодат билан келинг, қалбингиз ором топади.

    Келинг, сиз ҳам тинч ҳаётнинг сокин хурсандчилигидан баҳраманд бўласиз. Худо сизни Исо Масиҳга ишониб ва озод бўлишингизга, қўркувдан озод бўлишингизга таклиф қилади. Келинг!

Биз билан боғланиш

Буклетларга буюртма беринг

Севги – бугунги кунда дунёдаги энг катта эҳтиёжлардан биридир

Севги... бу ҳар қандай тилда гўзал янграйдиган сўздир. Бу нима билан боғлиқ: меҳрми, ғамхўрликми, илиқликми, меҳрибонликми, тушунишми, хавфсизликми, онами? Бир ўйлаб кўринг, бу гўзал сўз сиз учун аслида нимани англатади? Сиз севилишни хоҳлайсизми? Сиз севасизми?

Худо севгидир ва юрагингизда яшайдиган Унинг севгиси сизга севишга ва севилишга ёрдам беради. Худо севгининг манбаи. 1 Юҳанно 4:16 да шундай ўқиймиз: “Худонинг бизга бўлган меҳр – муҳаббатини биз татиб кўриб, Худо бизни яхши кўришига ишонч ҳосил қилдик. Худо севгидир. Севгини дилига жо қилган киши Худо билан бирга яшайди ва Худо у билан бирга яшайди”. Ҳеч ким севгини ҳақиқатдан бошдан кечиришда ва ҳис қилишда муваффақиятли бўла олмайди, агар у Худода ва У орқали қидирмаса.

Севгиниг қарама – қарши томонлари: нафрат, ишончсизлик, манманлик, ва уруш. Севги учун шошилинч эҳтиёж борлигини тушуниш учун, дунёга ва ундаги кўплаб оилалар яшайдиган вазиятга қарашимиз кифоядир.

Сизда севгининг ҳолати қандай? Сиз ўзингизни севилган ҳис қиласизми? Ҳеч қандай боғлиқлик, яқин илиқ муносабат ҳис қилмаганингиз учун, юрагингизни қийнайдиган оғриқ ва ёлғизлик ҳис қиласизми? Баъзан сиз ҳақингигизда ҳеч ким ғамҳўрлик қилмаётгандай туюладмими? Балки сиз ота – оналар бир – бирини ҳам, болаларини ҳам севмаган оилада катта бўлгандирсиз? Бугунги кунда бундай туйғулар жуда кўп ва кенг тарқалган, чунки муносабатлар “ман – манлик” шиорига асосланиб қурилаётганидандир. Қалб истироби – бу одамнинг ўз худбин қизиқишларини қондириш натижасидир..

Севги, ўз эҳтиросини бошқа одам ҳисобидан қондиришни қидиридиган ҳиссий жалб эмас. Баъзилар севги деб атайдиган бу диққатга сазовор нарса, мағрурликдир, чунки у фақатгина ўзига завқ қидиради. Севги ўзига шараф ва манфаатни изламайди.

Тўлиқ матни Севги – бугунги кунда дунёдаги энг катта эҳтиёжлардан биридир

Ҳаёт йўлидаги бошимизга тушадиган қийинчиликлар, Худо бизни севмаслигини англатмайди. Баъзида Худо бизнинг манфаатимиз учун, қийинчиликларга дуч келишимизга йўл қўяди. Фарзандини чин юракдан севадиган ота – она, ҳар дойим ҳам болага хоҳлаган нарсасини бермайди, аксинча у боланинг манфаати учун уни чеклайди.

Севги фидойи. Ҳақиқий севги бошқаларга яхшилик қилишга интилади. Севги самимий, ҳамдард, меҳрибон. Агар биз чин юракдан севсак, унда яқинларимизнинг ҳозирги ва келажакдаги фаровонлиги ҳақида қайғурамиз. Чинакам севадиган эр ва ота, ўз хотинига ва болаларига меҳрини намоён эта олади. У севги ва форовонлик муҳитини яратиш учун, ўзини хурсандчилик ила бағишлайди. Чинакам севадиган хотин ва она, эрини ҳурмат қилади,   бир – бирларига ва ота – оналирга нисбатан ҳурмат ва муҳаббат ҳиссини, болаларига сингдиради. У севги ва фаровонлик муҳитини яратиш учун ўзини хурсандчилик ила бағишлайди. У мамнуният билан, уйини барча оила аъзолари учун, хавфсизлик ва осойишталик масканига айлантиради. Масиҳ  ўлимга лойиқ бўлмаса ҳам, Ўзининг хочдаги ўлими билан севгининг намунасини кўрсатди.

Агар сиз севгига эхтиёж сезсангиз, юрагингизда бўшлиқни ҳис қилсангиз, ҳақиқий севгини топишингиз мумкин. Сиз уни, Худога ўзингизни топшириш орқали топишингиз мумкин. Худо сизни юмшоқ, ғамхўр, раҳм – шавқатга тўла, чексиз севги билан севади. У сизга ғамҳўрдир, ҳаётдаги қийинчиликларга елкадош бўлиб ёрдам беришни хоҳлайди. Агар сиз ёлғизликни ҳис қилсангиз ва ҳеч ким сизга ғамхўрлик қилмайди деб ўйласангиз, хотиржам бўлишингиз мумкин, Ўғлини сиз учун берган Зот, сизнинг барча қайғу ва истиробларингизни ҳис қилишига ишончингиз комил бўлсин. Агар сиз унга мурожаат қилсангиз, ёлғизликда ва энг қоронғу кунларда ҳам сизга тасалли, куч ва йўл – йўриқ бериш учун ёнингизда бўлади.

Агар сиз Худога қандай етиб боришни билмасангиз, Унга юрагингизни тўкиб солинг ва у сизни эшитади. Агар сиз бирон бир кишига, ҳатто Худога ишониш қийин деб ўйласангиз, бу ҳақда Унга айтиб беринг. Кейин Ундан сизга йўл кўрсатишини сўранг.

Агар сиз кечирим ва севгидан умидсиз гуноҳкор эканлигингизни ҳис қилсангиз, бутун қалбингиз билан,  Худога тавба қилинг, ва ўтган гуноҳларингизни қолдириб Унга мурожаат қилинг. Агар сиз Унинг олдига келиб бутун қалбингизни Унга топширсангиз, У сиздан талаб қиладиган ҳамма нарсада Унга итоат қилишга тайёр бўлсангиз, Худо сизни севгучи Отангиз бўлади.

Худо сизни кечириб қабул қилганда, сиз Унинг севгисини ҳис қиласиз, ва шундай ажойиб муносабатга эга бўласизки, уни фақатгина ўзингиз Ундан юз ўгирганингиздагина буза оласиз.

Худонинг севгисини таниб билиб ўз мағрурлигингиздан воз кечсангиз, сиз ўзингизда ишонч ҳосил қиласиз. Сиз севикли эканлигингизга ишоч ҳосил қиласиз ва бошқаларга нисбатан чинакам эътиборли бўласиз. Энди одамлар сизга қандай муносабатда бўлиши ҳақида ташвишланмайсиз. Сиз бошқаларнинг эҳтиёжлари ҳақида қайғураётганингизни ва сизни севадиган Худога чин юракдан хизмат қилишни хоҳлаётганингизни билиб оласиз. Сиз ўз менлигингизни севишни тўхтатсангиз, Худо сизга барака беради ва юрагингизга кўплаб ҳақиқатларни очиб беради. 1 Коринфликларга 13 бобдаги оятлар сизга буни тушунишга ёрдам беради.

Ҳамда Худонинг ер юзида оиласи ҳам бор. У сизни Ўзининг оиласига йўналтириши мумкин, у ерда Унга хизмат қиладиган ва Унинг иродасини бажарадиганларни топасиз. Бу оила жамоатдир. Исо Масиҳ айтган: “Агар бир – бирингизни севсангиз, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади” (Юҳанно 13:35).  Бу ғамхўр, баҳам кўрадиган, тузатишга қодир ҳақиқий севгидир.

Агар севги ҳақида кўпроқ билмоқчи бўлсангиз, Юҳанно Хушҳабарини ўқинг. Ишаё китобининг 53 бобини ўқинг, унда Ишаё пайғамбар, Исо Масиҳ биз учун қилган қурбонлик ҳақида башорат қилади. Забур 90 бобидаги ваъдаларни ўқинг. Забур 22-чи бобини ва 1-чи Коринфлкларга 13 бобини ўқинг. Кейинги ўқишингизда Раббимиз сизга йўл – йўриқ кўрсатсин.

Сизнинг ёлғизлигингиз ва бахтсизлигингизга чек қўядиган усул мавжуд. Худо ҳаётингизни бошқарсин. Одамлар учун мавжуд бўлган, энг катта марҳаматлардан бири, Худонинг севгисини ҳис этинг. Худо сизни марҳаматласин.

1 Коринфликларга 13:1-8, 13

Агар мен инсонларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапирсам-у, лекин севгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган зил бўлиб қоламан. Агар менда Худонинг сўзини етказиш инъоми бўлса, бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай билимга эга бўлсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам-у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарсага арзимас инсон бўлиб қоламан. Бор мулкимни муҳтожларга тақсимлаб берсам, менга шараф келтирсин деб, ҳатто қийноқларга рози бўлсам-да, лекин севгим бўлмаса, буларнинг менга фойдаси йўқ. Севги сабр – тоқатли ва меҳрибондир. Севги ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди. Севги одобсизлик қилмайди, худбинлик қилмайди, аччиқланмайди, кек сақламайди. Севги ноҳақликдан севинмайди, аксинча, ҳақиқат қарор топганда шодланади. Севги ҳар нарсани кўтаради, ҳеч қачон ишончини йўқотмайди, ҳар қандай шароитда умид сақлайди, ҳар нарсага тоқат қилади. Худонинг сўзини етказиш инъоми ҳам, номаълум тилларда гапириш инъоми хам йўқ бўлади, билим ҳам бартараф бўлади. Севги эса асло адо бўлмайди.

Мана бу уч нарса бор: ишонч, умид ва севги. Севги эса энг аълосидир.

Биз билан боғланиш

Буклетларга буюртма беринг

Хона

Муқаддас китобда шундай ёзилган: “ Мен ўша улкан тахт олдида турган каттаю кичик ўликларни кўрдим . Китоблар очилди. Ҳаёт китоби деган бошқа бир китоб ҳам очилди. Ўликлар китобларда ёзилгани бўйича қилмишларига яраша хукм қилинди” (Ваҳий 20:12). Бу сўзлар Худо бизнинг қилган ишларимизни ёзиб бораётганлигини тасдиқламоқда.

Мэриленд штатидан бўлган ёш америкалик Жошуа Харис, Пуэрто-Рикога ташриф буюрган кунларининг бирида, туш кўрди. Унинг имони сустлигини фош қилиш учун, бу тушни унга Худо юборган деб билади. Бу туш ёш йигитга, Исо Масиҳ ва Унинг Қони инсон ҳаётини бутунлай ўзгартириши мумкинлигини эслатди. Биз Сизга мана шу туш ҳақида айтиб бермоқчимиз.

***

ХОНА

Ухлаётган ёки уйғоқлигимни тўлиғича англай олмай, бир хонада турганимни кўрдим. У ерда ғайриоддий нарса йуқ эди, фақатгина бир томондаги девор, китобларнинг номлари ёзилган карталарга тўла бўлган қутилардан иборат эди, мавзу ёки муаллифнинг исмлари алифбо тартибида жойлаштирилган кутубҳона жавонларига ўхшар эди . Лекин бу пастдан юқоригача ва ҳар томонлама бечегара кўринган девордаги қутиларда, жуда ғайриоддий ёзувлар бор эди. Мен яқинроқ борганимда “менга ёқган қизлар” деб ёзилган қути эътиборимни  тезда ўзига тортди. Мен қутининг тортмасини тортиб исмларни ўқий бошладим ва тездагина қайтариб ёпиб қўйдим, чунки у ерда мен кўрган ҳар бир исм менга танишлигидан жуда ҳайратланган эдим.

 Шунда мен қаерда турганимни жуда аниқ тушундим. Бу қутилар тўла, кимсасиз хонада мен ҳақимда маълумот сақланар эди, бу ерда менинг умрим акс эттирилган эди. Ушбу ўзига хос карталарда менинг муҳим бўлган ва унча аҳамиятга эга бўлмаган, барча ҳаракатларим ҳақида маълумот йиғилган эди, ва улар менинг хотирам сақлаб қололмаган маълумотларни ҳам батафсилроқ баён этган эди.

Тўлиқ матни Хона

Дахшатга аралашган, ҳайрат ва қизиқишга тўлиб, қутиларни бирин кетин очиб, таркибини текшира бошладим. Ёзувларнинг баъзилари ёқимли, хурсандчилик онларини эслатарди, бошқалари эса жуда ачинарли даражада уятга қолдирадиган эдики, уларни ўқиётганимда, ҳеч ким мени кўрмаётганлигига ишонч ҳосил қилиш учун, атрофимга бир назар солиб қўяр эдим. “Дўстларим” деб номланган қути билан ёнма ён  “мен сотган дўстларим” деб номланган қути ҳам турар эди.

Қутилардаги ёзувлар жуда оддийдан тортиб то энг кутилмаган ҳолатгача ҳархилликдан  иборат эди: “ Мен ўқиган китоблар”, “ Мен ишлатган ёлғон сўзлар”, “Кимни қандай юпатдим”, “Мени кулдирган ҳазиллар”. Баъзи ёзувларнинг аниқлиги хатто кулгили эди: “Ғазаб билан акаларимга бақирган сўзларим”. Бошқалари эса умуман кулгили эмас эди “ Ота- онамга пичирлаб ғудираган сўзларим”. Бу қутиларнинг таркиби мени хайратга солишдан тўхтамас эди. Баъзи бир қутиларда мен кутгандан кўра кўпроқ карталар бор эди, бошқаларида эса мен кўришга умид қилганимдан камроқ эди.

Мен яшаб ўтган умрим ажойиб воқеаларга бойлигидан ҳайратга тушдим. Шу ўтган йигирма йил мобайнида ушбу минглаб ва ҳатто миллионлаб карталардаги ҳаракатларни бажаришга улгуришим мумкинми? Аммо ёзувлар ҳамма шубҳаларимни йўқ қилар эди. Бу ёзувлар ҳаммаси менинг қўлим билан ёзилган бўлиб ва ҳар бирида менинг имзоим турар эди.

“Мен тинглаган қўшиқлар” деб ёзилган қутини тортганимда сони ортиб бораётган карталарни жойлашиши учун узундан узун бўлиб кетган эди. Карталар кўплигидан жуда жипс жойлашган бўлиб хатто 2-3 метр тортганимда ҳам охири кўринмас эди. Фақатгина уларнинг мазмунидангина эмас, балки уларга кеткизган жуда кўп вақтимдан уялиб қутини ёпиб қўйдим.

Мен “Шахватли фикрлар” деб номланган қути олдига келганимда, бутун баданимни титроқ босди. Мен бу қутининг қанча узунлигини кўришни асло хоҳламадим, шунинг учун бироз очиб карталардан биттасини олдим.  У шундай батафсил ёзилган эдики мени бир силкитиб юборди. Бундай лахза мухрланиб қолган деган фикрнинг ўзидан, мен ўзимни жуда ёмон ҳис қила бошладим.

Тўсатдан мени кучли, деярли вахший ғазаб қоплади. Бошимда фақатгина бир фикр бор эди: “Бу карталарни бирон кимса кўришига йўл қўймаслик керак! Уларни йўқ қилиш керак!” Бор кучим ва жахлим билан қутилардан бирини тортиб олдим. Унда нечта карта борлиги энди муҳим эмас эди. Мен уларни тўкиб ёқиб юборишим керак эди. Мен қутини оғдариб полга уриб силкита бошладим, лекин бир дона ҳам карта тўкилмади. Жахл билан, карталардан бирини олиб йиртомқчи бўлдим, лекин у бамисли пўлат каби қаттиқ эди.

Тушкунликка тушган холда заифлашиб қутини жойига қўйдим, пешонамни деворга тақаб, ўзимга ачиниб жуда ҳафа бўлдим. Шу холатда менинг нигохим яна бир бошқа қутига тушди. У қутида  “Мен хушхабар етказган одамлар” деган ёзув бор эди. Бу қутиниг ручкаси хам бошқа қутиларникидан кўра ялтираброқ турар эди, худди янги ва ишлатилмагандек. Мен уни аста тортдим, у жуда кичик бўлиб 7 ёки 8 сантиметр узунликда эди. Ичидаги карталарни санаш учун бир қўлимдаги бармоқларнинг ўзи етарли эди.

Менинг кўзларим жиққа ёшга тўлди. Мен йиғлаб юбордим. Йиғимнинг қаттиқ оғриғидан бутун вужудимни титроқ босди. Мен тиззамга мук тушиб йиғладим. Шу барча ҳаракатларимдан, қаттиқ уялганимдан йиғладим. Бу қатор-қатор қутилар кўз олдимда айланарди. Ҳеч ким, ҳеч қачон бу хона ҳақида билмаслиги керак! Бу хонани қулфлаб калитини яшириб қўйиш керак.

Лекин бирдан, мен Уни кўрдим, кўз ёшларимни артдим. Йўқ, илтимос, фақат У эмас! Бу ерда эмас! Ким бўлса ҳам майли, фақат Исо эмас.

У қутиларни очиб карталарда ёзилган ёзувларни ўқий бошлаганини, мен чорасиз қолган холатда кузатиб турар эдим. Мен бу холатни кўриб туришга жуда қийналар эдим, ва энди нима бўлар экан деб кутиб турар эдим. Лекин мен ўзимни мажбур қилиб Унинг юзига қараганимда, мен ҳис қилган тушкунликдан ҳам чуқуррок тушкунликни, Унинг юзида кўрар эдим. У айнан энг дахшатли ёзувлари бор қутиларни очар эди. Лекин Унга нима кераги бор эди ҳар бир картани ўқишни?!

Ваниҳоят хонанинг нариги чеккасидан У мен томон ўгирилиб қаради. У менга рахм шавқатга тўла нигоҳ билан қарар эди. Лекин бу рахмдил нигох, мени хақоратламас  ва ҳафа қилмас эди. Мен бошимни эгиб, юзимни қўлларим билан беркитганимча, яна йиғлай бошладим. У менга яқинлашиб мени ўз бағрига босди. У менга кўп сўзлар гапириши мумкин эди. Лекин бир оғиз ҳам сўз айтмади. У мен билан бирга йиғлади.

Кейин У ўрнидан туриб яна қутилар томон борди. У ҳар бир қутини тортиб ёзувларга Ўзининг имзосини менинг имзоим устидан қўя бошлади.

Мен “Йуқ” деб У томон шошилдим. Бошқа сўз тополмай фақат “Йўқ, йўқ” деганча - Унинг қўлидан карталарни тортиб олдим. Унинг исми бу карталар устига ёзилмаслиги керак! Лекин у шундай илоҳий куч билан ёзилган бўлиб, қизил билан, яққол кўриниб турар эди. Исонинг исми менинг исмимни беркитган эди. У Унинг қони билан ёзилган эди.

У астагина қўлимдан картани олиб, ғамгин жилмайиб ёзишда давом этди. Билмай қолдим У қандай қилиб уддалади, лекин бир зумда у охирги тортмани ёпди ва менинг ёнимга келди. У қўлини елкамга қўйиб “Амалга ошди” деди.

Мен оёққа турдим, ва мени хонадан олиб чиқди. Эшикда қулф йўқ эди. У ерда мен яна тўлдиришим керак бўлган жуда кўп карталар бор эди.

***

Худо сизнинг ҳаётингизни қандай кўраётгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Исо Масиҳ бизга “ Яна шуни айтиб қўяй: сизлар айтадиган ҳар бир бемаъни сўзингиз учун қйиёмат кунида ҳисоб берасизлар” дейди (Матто 12:36). Агар биз ўзимизга хаққоний қарасак, биз ҳаёлимизда ҳам, ҳаракталаримизда ҳам гунох қилганимизни афсус ва надоматлар билан тан олишимиз мумкин. Бошқаларга яширин бўлган ўй-фикрларимиз ва ҳаракатларимиздан ҳам уялиб қолишимиз муқаррар. Муқаддас китобда Римликларга ёзилган мактубнинг 2чи бобининг 16 оятида шундай ёзилган “Худо инсонларнинг яширин ўй-хаёлларини Исо Масиҳ орқали хукм қиладиган кунда буларнинг ҳаммаси аён бўлади”  Ҳаворий Павлус шундай деб воизлик қилган “Энди тавба қилинглар, Худога юз бурингар, токи гунохларингиз кечирилсин. Шунда Эгамиз сизларга фароғат вақтини ато қилади. У сизлар учун танланган Масиҳни – Исони юборади. (Ҳаворийлар 3:19-20). Исо Масиҳ, сизни, гуноҳларингиздан озод қилганми ёки гуноҳларингиз сизни ҳали ҳам азобламоқдами?

Сиз озод бўлишни хоҳлайсизми? Қилган қилмишларингиз ва ўй-ҳаёллларингиз сизни ҳали ҳам қийнамоқдами? Бизнинг гуноҳларимиз – бу бизнинг юрагимизни ва бутун ҳаётимизни қийинлаштирадиган оғир юкдир. “Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўзимизни ўзимиз алдаган бўламиз ва бизда ҳақиқат бўлмайди” ( 1 Юҳанно 1:8). “Гуноҳнинг эвази – ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ орқали бериладиган абадий ҳаётдир” (Римликлар 6:23).

Исо Масиҳ бизга кечиримни таклиф қилмоқда. У ер юзига келиб Ўзининг Муқаддас Қонини барча гуноҳкорлар учун тўкди. Энди қутқариш режаси амалга ошган. Сиз руҳан шифо топишни хоҳлайсизми? “Шундай экан, агар Ўғил сизларни озод қилса, ҳақиқатдан озод бўласизлар” (Юҳанно 8:36). Забур 50:3-21. Исо Масиҳга ҳозир келинг! Тавба қилиб гуноҳларингизни эътироф этинг. “Борди – ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, содиқ ва адолатли бўлган Худо гуноҳларимизни кечириб, бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади” (1 Юҳанно 1:9). Ҳаётинигиздан мамнун бўлишингизга Исо Масиҳ сизни ўзи билан ҳаёт йўлида етаклашига имкон беринг. У сизга ҳар куни йўл кўрсатиб боради.

Биз билан боғланиш

Буклетларга буюртма беринг