Сиз учун дўст
Исо Масиҳ сизнинг дўстингиз
Менинг дўстим бор. У менинг энг яқин ва энг яхши дўстим. У шунчалик меҳрибон ва садоқатликки, сиз ҳам У билан ташишингизни хоҳлар эдим. Унинг исми Исо Масиҳ. Ажойиб нарса шундан иборатки, У хам сизнинг дўстингиз бўлишни хоҳлайди. Рухсат беринг сизга У тўғрисида айтиб берай. Биз бу воқеани Муқаддас китобдан ўқиймиз. Муқаддас китоб ҳақиқатдир. Бу Худонинг Каломи. Дунёни ва ундаги барча нарсаларни Худо яратган. У осмону ерни яратган Раббийдир. У ҳамма нарсага ҳаёт ва нафас беради.
Исо Масиҳ Худонинг Ўғли. Худо Уни бизнинг Нажоткоримиз бўлиши учун осмондан ерга юборди. Худо дунёни,шунчалик севдики, ( яъни сизни ва мени) У ўзининг ягона Ўғли Исо Масиҳни, (бизнинг гуноҳларимиз эвазига қурбон бўлиши учун) юборди. Муқаддас китобда Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмайди, балки абадий ҳаётга эга бўлади деб ёзилган (Юҳанно 3:16).
Тўлиқ матни Сиз учун дўст
Исо Масиҳ ер юзига кичкинтой чақалоқ бўлиб келди. Унинг ер юзидаги ота ва онаси Юсуф ва Марям эди. У оғилхонада туғилган ва охурда ётган.
Исо, Юсуф ва Марям билан бирга катта бўлган ва уларга итоат қилган. У укалари ва сингиллари билан бирга ўйнар эди. У Юсуфга дурадгорлик дўконида ёрдам берар эди.
Исо Масиҳ катта бўлганда, одамларга Самовий Отаси ҳақида айтиб берар эди. У уларга Худо уларни севишини кўрсатди. У касалларга шифо берди ва қийин аҳволда бўлганларни юпатди. У болаларнинг дўсти эди. У болаларни Ўзига яқин бўлишини хоҳлар эди. Улар учун вақти бор эди. Болалар Исо Масиҳни севар эдилар ва Унинг ёнида бўлишни яхши кўришарди.
Баъзи одамлар Исо Масиҳни севишмади. Улар Унга ҳасад қилдилар ва ҳатто Ундан нафратландилар. Улар Ундан шунчалик нафратландиларки, Уни ўлдиришни хоҳлашди. Бир куни улар Исо Масиҳни хочга михлаб ўлдиришди. Исо Масиҳ ҳеч қандай ёмон иш қилмаган. У бизнинг ўрнимизга ўлди, чунки сиз ва мен нотўғри иш қилганмиз.
Исо Масиҳнинг ҳикояси Унинг ўлими билан тугамайди. Худо Уни ўликлардан тирилтирди! Унинг шогирдлари Уни кўришди. Кейин бир куни У осмонга кўтарилди.
Бугун У сизни кўришга ва эшитишга қодир. У сиз ҳақингизда ҳамма нарсани билади ва сизга ғамхўрлик қилади. Унга ибодат билан мурожаат қилсангиз бўлади. Унга ҳамма қийнчиликарингизни айтиб беринг. У сизга ёрдам беришга тайёр. Сиз бошингизни эгиб, У билан хоҳлаган вақтда, истаган жойда гаплашишингиз мумкин.
Бир куни У яна келади! У Унга ишонганларнинг барчасини самовий уйимизга олиб кетади.