Хона

Муқаддас китобда шундай ёзилган: “ Мен ўша улкан тахт олдида турган каттаю кичик ўликларни кўрдим . Китоблар очилди. Ҳаёт китоби деган бошқа бир китоб ҳам очилди. Ўликлар китобларда ёзилгани бўйича қилмишларига яраша хукм қилинди” (Ваҳий 20:12). Бу сўзлар Худо бизнинг қилган ишларимизни ёзиб бораётганлигини тасдиқламоқда.

Мэриленд штатидан бўлган ёш америкалик Жошуа Харис, Пуэрто-Рикога ташриф буюрган кунларининг бирида, туш кўрди. Унинг имони сустлигини фош қилиш учун, бу тушни унга Худо юборган деб билади. Бу туш ёш йигитга, Исо Масиҳ ва Унинг Қони инсон ҳаётини бутунлай ўзгартириши мумкинлигини эслатди. Биз Сизга мана шу туш ҳақида айтиб бермоқчимиз.

***

ХОНА

Ухлаётган ёки уйғоқлигимни тўлиғича англай олмай, бир хонада турганимни кўрдим. У ерда ғайриоддий нарса йуқ эди, фақатгина бир томондаги девор, китобларнинг номлари ёзилган карталарга тўла бўлган қутилардан иборат эди, мавзу ёки муаллифнинг исмлари алифбо тартибида жойлаштирилган кутубҳона жавонларига ўхшар эди . Лекин бу пастдан юқоригача ва ҳар томонлама бечегара кўринган девордаги қутиларда, жуда ғайриоддий ёзувлар бор эди. Мен яқинроқ борганимда “менга ёқган қизлар” деб ёзилган қути эътиборимни  тезда ўзига тортди. Мен қутининг тортмасини тортиб исмларни ўқий бошладим ва тездагина қайтариб ёпиб қўйдим, чунки у ерда мен кўрган ҳар бир исм менга танишлигидан жуда ҳайратланган эдим.

 Шунда мен қаерда турганимни жуда аниқ тушундим. Бу қутилар тўла, кимсасиз хонада мен ҳақимда маълумот сақланар эди, бу ерда менинг умрим акс эттирилган эди. Ушбу ўзига хос карталарда менинг муҳим бўлган ва унча аҳамиятга эга бўлмаган, барча ҳаракатларим ҳақида маълумот йиғилган эди, ва улар менинг хотирам сақлаб қололмаган маълумотларни ҳам батафсилроқ баён этган эди.

Тўлиқ матни Хона

Дахшатга аралашган, ҳайрат ва қизиқишга тўлиб, қутиларни бирин кетин очиб, таркибини текшира бошладим. Ёзувларнинг баъзилари ёқимли, хурсандчилик онларини эслатарди, бошқалари эса жуда ачинарли даражада уятга қолдирадиган эдики, уларни ўқиётганимда, ҳеч ким мени кўрмаётганлигига ишонч ҳосил қилиш учун, атрофимга бир назар солиб қўяр эдим. “Дўстларим” деб номланган қути билан ёнма ён  “мен сотган дўстларим” деб номланган қути ҳам турар эди.

Қутилардаги ёзувлар жуда оддийдан тортиб то энг кутилмаган ҳолатгача ҳархилликдан  иборат эди: “ Мен ўқиган китоблар”, “ Мен ишлатган ёлғон сўзлар”, “Кимни қандай юпатдим”, “Мени кулдирган ҳазиллар”. Баъзи ёзувларнинг аниқлиги хатто кулгили эди: “Ғазаб билан акаларимга бақирган сўзларим”. Бошқалари эса умуман кулгили эмас эди “ Ота- онамга пичирлаб ғудираган сўзларим”. Бу қутиларнинг таркиби мени хайратга солишдан тўхтамас эди. Баъзи бир қутиларда мен кутгандан кўра кўпроқ карталар бор эди, бошқаларида эса мен кўришга умид қилганимдан камроқ эди.

Мен яшаб ўтган умрим ажойиб воқеаларга бойлигидан ҳайратга тушдим. Шу ўтган йигирма йил мобайнида ушбу минглаб ва ҳатто миллионлаб карталардаги ҳаракатларни бажаришга улгуришим мумкинми? Аммо ёзувлар ҳамма шубҳаларимни йўқ қилар эди. Бу ёзувлар ҳаммаси менинг қўлим билан ёзилган бўлиб ва ҳар бирида менинг имзоим турар эди.

“Мен тинглаган қўшиқлар” деб ёзилган қутини тортганимда сони ортиб бораётган карталарни жойлашиши учун узундан узун бўлиб кетган эди. Карталар кўплигидан жуда жипс жойлашган бўлиб хатто 2-3 метр тортганимда ҳам охири кўринмас эди. Фақатгина уларнинг мазмунидангина эмас, балки уларга кеткизган жуда кўп вақтимдан уялиб қутини ёпиб қўйдим.

Мен “Шахватли фикрлар” деб номланган қути олдига келганимда, бутун баданимни титроқ босди. Мен бу қутининг қанча узунлигини кўришни асло хоҳламадим, шунинг учун бироз очиб карталардан биттасини олдим.  У шундай батафсил ёзилган эдики мени бир силкитиб юборди. Бундай лахза мухрланиб қолган деган фикрнинг ўзидан, мен ўзимни жуда ёмон ҳис қила бошладим.

Тўсатдан мени кучли, деярли вахший ғазаб қоплади. Бошимда фақатгина бир фикр бор эди: “Бу карталарни бирон кимса кўришига йўл қўймаслик керак! Уларни йўқ қилиш керак!” Бор кучим ва жахлим билан қутилардан бирини тортиб олдим. Унда нечта карта борлиги энди муҳим эмас эди. Мен уларни тўкиб ёқиб юборишим керак эди. Мен қутини оғдариб полга уриб силкита бошладим, лекин бир дона ҳам карта тўкилмади. Жахл билан, карталардан бирини олиб йиртомқчи бўлдим, лекин у бамисли пўлат каби қаттиқ эди.

Тушкунликка тушган холда заифлашиб қутини жойига қўйдим, пешонамни деворга тақаб, ўзимга ачиниб жуда ҳафа бўлдим. Шу холатда менинг нигохим яна бир бошқа қутига тушди. У қутида  “Мен хушхабар етказган одамлар” деган ёзув бор эди. Бу қутиниг ручкаси хам бошқа қутиларникидан кўра ялтираброқ турар эди, худди янги ва ишлатилмагандек. Мен уни аста тортдим, у жуда кичик бўлиб 7 ёки 8 сантиметр узунликда эди. Ичидаги карталарни санаш учун бир қўлимдаги бармоқларнинг ўзи етарли эди.

Менинг кўзларим жиққа ёшга тўлди. Мен йиғлаб юбордим. Йиғимнинг қаттиқ оғриғидан бутун вужудимни титроқ босди. Мен тиззамга мук тушиб йиғладим. Шу барча ҳаракатларимдан, қаттиқ уялганимдан йиғладим. Бу қатор-қатор қутилар кўз олдимда айланарди. Ҳеч ким, ҳеч қачон бу хона ҳақида билмаслиги керак! Бу хонани қулфлаб калитини яшириб қўйиш керак.

Лекин бирдан, мен Уни кўрдим, кўз ёшларимни артдим. Йўқ, илтимос, фақат У эмас! Бу ерда эмас! Ким бўлса ҳам майли, фақат Исо эмас.

У қутиларни очиб карталарда ёзилган ёзувларни ўқий бошлаганини, мен чорасиз қолган холатда кузатиб турар эдим. Мен бу холатни кўриб туришга жуда қийналар эдим, ва энди нима бўлар экан деб кутиб турар эдим. Лекин мен ўзимни мажбур қилиб Унинг юзига қараганимда, мен ҳис қилган тушкунликдан ҳам чуқуррок тушкунликни, Унинг юзида кўрар эдим. У айнан энг дахшатли ёзувлари бор қутиларни очар эди. Лекин Унга нима кераги бор эди ҳар бир картани ўқишни?!

Ваниҳоят хонанинг нариги чеккасидан У мен томон ўгирилиб қаради. У менга рахм шавқатга тўла нигоҳ билан қарар эди. Лекин бу рахмдил нигох, мени хақоратламас  ва ҳафа қилмас эди. Мен бошимни эгиб, юзимни қўлларим билан беркитганимча, яна йиғлай бошладим. У менга яқинлашиб мени ўз бағрига босди. У менга кўп сўзлар гапириши мумкин эди. Лекин бир оғиз ҳам сўз айтмади. У мен билан бирга йиғлади.

Кейин У ўрнидан туриб яна қутилар томон борди. У ҳар бир қутини тортиб ёзувларга Ўзининг имзосини менинг имзоим устидан қўя бошлади.

Мен “Йуқ” деб У томон шошилдим. Бошқа сўз тополмай фақат “Йўқ, йўқ” деганча - Унинг қўлидан карталарни тортиб олдим. Унинг исми бу карталар устига ёзилмаслиги керак! Лекин у шундай илоҳий куч билан ёзилган бўлиб, қизил билан, яққол кўриниб турар эди. Исонинг исми менинг исмимни беркитган эди. У Унинг қони билан ёзилган эди.

У астагина қўлимдан картани олиб, ғамгин жилмайиб ёзишда давом этди. Билмай қолдим У қандай қилиб уддалади, лекин бир зумда у охирги тортмани ёпди ва менинг ёнимга келди. У қўлини елкамга қўйиб “Амалга ошди” деди.

Мен оёққа турдим, ва мени хонадан олиб чиқди. Эшикда қулф йўқ эди. У ерда мен яна тўлдиришим керак бўлган жуда кўп карталар бор эди.

***

Худо сизнинг ҳаётингизни қандай кўраётгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Исо Масиҳ бизга “ Яна шуни айтиб қўяй: сизлар айтадиган ҳар бир бемаъни сўзингиз учун қйиёмат кунида ҳисоб берасизлар” дейди (Матто 12:36). Агар биз ўзимизга хаққоний қарасак, биз ҳаёлимизда ҳам, ҳаракталаримизда ҳам гунох қилганимизни афсус ва надоматлар билан тан олишимиз мумкин. Бошқаларга яширин бўлган ўй-фикрларимиз ва ҳаракатларимиздан ҳам уялиб қолишимиз муқаррар. Муқаддас китобда Римликларга ёзилган мактубнинг 2чи бобининг 16 оятида шундай ёзилган “Худо инсонларнинг яширин ўй-хаёлларини Исо Масиҳ орқали хукм қиладиган кунда буларнинг ҳаммаси аён бўлади”  Ҳаворий Павлус шундай деб воизлик қилган “Энди тавба қилинглар, Худога юз бурингар, токи гунохларингиз кечирилсин. Шунда Эгамиз сизларга фароғат вақтини ато қилади. У сизлар учун танланган Масиҳни – Исони юборади. (Ҳаворийлар 3:19-20). Исо Масиҳ, сизни, гуноҳларингиздан озод қилганми ёки гуноҳларингиз сизни ҳали ҳам азобламоқдами?

Сиз озод бўлишни хоҳлайсизми? Қилган қилмишларингиз ва ўй-ҳаёллларингиз сизни ҳали ҳам қийнамоқдами? Бизнинг гуноҳларимиз – бу бизнинг юрагимизни ва бутун ҳаётимизни қийинлаштирадиган оғир юкдир. “Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўзимизни ўзимиз алдаган бўламиз ва бизда ҳақиқат бўлмайди” ( 1 Юҳанно 1:8). “Гуноҳнинг эвази – ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ орқали бериладиган абадий ҳаётдир” (Римликлар 6:23).

Исо Масиҳ бизга кечиримни таклиф қилмоқда. У ер юзига келиб Ўзининг Муқаддас Қонини барча гуноҳкорлар учун тўкди. Энди қутқариш режаси амалга ошган. Сиз руҳан шифо топишни хоҳлайсизми? “Шундай экан, агар Ўғил сизларни озод қилса, ҳақиқатдан озод бўласизлар” (Юҳанно 8:36). Забур 50:3-21. Исо Масиҳга ҳозир келинг! Тавба қилиб гуноҳларингизни эътироф этинг. “Борди – ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, содиқ ва адолатли бўлган Худо гуноҳларимизни кечириб, бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади” (1 Юҳанно 1:9). Ҳаётинигиздан мамнун бўлишингизга Исо Масиҳ сизни ўзи билан ҳаёт йўлида етаклашига имкон беринг. У сизга ҳар куни йўл кўрсатиб боради.

Биз билан боғланиш

Буклетларга буюртма беринг