Қўрқувдан озод бўлган
Қўрқув ўзи нима?
Худодан қўрқиш
Келажакдан қўрқиш
Омадсизликдан қўрқиш
Азобланишдан қўрқиш
Ўлимдан қўрқиш
Қўрқув ўзи нима?
Қўрқув – бу қайси ёшда ва қайси касб эгаси бўлишидан қаттъий назар, инсонлар устидан ҳукмронлик қила оладиган яширин душман. Бу хоин душман, бизни фикримизни заҳарлаб, тубанлаштириб, ички сокинлигимиздан махрум қилиб ҳаётга бўлган қизиқишимизни барбод қилади. У бизни асабийлаштириб, ташвишли, ҳавотирли, ачинарли тушкун холатга тушириб, қўрқоқ ва умидсиз қилади. Қандай ёқимсиз ва исталмаган ҳис-туйғулар!
Биз можаро ва ўзгаришлардан қўрқамиз, режаларимиз амалга ошмасдан омадсизликка дуч келишдан қўрқамиз. Баъзи одамлар касал бўлиб азоб чекишдан қўрқадилар. Бошқалар эса яқинларига ва севганларига нимадур содир бўлишидан қўрқадилар. Яна кимлардур инсонлардан ва уларнинг фикрларидан қўрқса, бошқалар эса қоронғуликдан ва ёлғизлкдан қўрқиб қийналадилар. Кўплар ўлимдан ва номалумлик олдида қолишдан қўрқадилар. Шундай масиҳийлар ҳам борки улар нажот топганига ишонч ҳосил қилмаган ва уларнинг гуноҳини Худо кечирмаган деб билишади. Улар фақат ўлишдангина эмас балки яшашга ҳам қўрқадилар.
Қўрқув бизнинг онгимизга жим ва сезилмайдиган тарзда кириб келади ва биз унинг зарарли таъсирининг қурбонига айланиб бораётганимизни тушуниш қийин. Хатто арзимайдиган даражада кичик бўлган қўрқув ҳам, бир пиёла тиниқ сувнинг рангини ўзгартиришга қодир бўлган бир томчи сиёхга ўхшайди. Агар бу кичик ирмоқни тўхтатмасак, у бошқа фикрларни ҳам олиб келадиган улкан дарёга айланиши мумкин.
Тўлиқ матни Қўрқувдан озод бўлган
Ҳаёт оғир, дунё зўравонликка тўлган, лекин бу ташқи нохушликлар бизнинг ички тинчлигимизни бузмаслиги керак. Биз бу ички қўрқувимизнинг юзига тик қарай олишимиз керак. Қўрқув, бизнинг энг муҳим эхтиёжимиз, қондирилмаганда келади. Биз Худо суратида яратилганимиз учун, бизнинг ички борлиғимиз алам билан Унга талпинади, ва агарда биз Худодан узоқда бўлсак бизнинг қўрқувимиз ва уялишимиз ортиб бориши аниқ.
Шайтон бизнинг қўрқувимиздан фойдаланади. Ҳар бир қулай фурсатда шундай урғу берадики, гўёки ҳар бир ҳодиса, ҳақиқатдан ҳам ва асосли бўлаётгандай туюлади. Бизнинг йўлимиз қоронғулашиб ва юрагимиздаги юк оғирлашиб бораверади. Биз оҳирги умидимизни йўқотгунимизга қадар, бу шундай давом этаверади.
Шайтон қоронғуликда ҳаракат қилади. У ўзининг ҳаракатларини ёруғликда қилолмайди, чунки “Худо – нур, Унда ҳеч қандай зулмат йўқ” (1 Юҳанно 1:5). Шайтон бизнинг заиф томонларимизни билади ва айнан шу йўналишда бизнинг ўй фикрларимизни ва қўрқувимизни йўналтиради. У ҳақиқатни барбод қилиб бизни ёлғонга ишонтиришга ҳаракат қилади. Агар биз буни ҳаммасини юрагимизнинг ва онгимизнинг қоронғулигида яширадиган бўлсак, шайтон ўзининг, дахшатли ҳавотир ва қўрқувни кучайтирадиган, ёвуз ишини давом этаверади. Агар биз уни ёруғликка олиб чиқсак унинг кучи камаяди ва шунда биз шайтонни ғалаба қила оламиз.
Худодан қўрқиш
Гунох – бу Худога маъқул бўлмаган ҳаёт кечираётганимизни англаб етишдан келиб чиқадиган енгиб бўлмас қўрқувнинг сабабидир. Одам Ато ва Момо Ҳаво, шайтоннинг алдовига ишониб, Худонинг “боғ ўртасидаги дарахт мевасидан еманглар” деган амрига қулоқ солишмаган кун, энг фожиали кун эди. Бу итоатсизлик туфайли улар гуноҳ қилишди ва Худодан беркинишди. Худо чақирганда Одам Ато шундай жавоб берди: “ Мен боғда юрганингни билдим – у, яланғоч бўлганим учун қўрқиб яшириндим” ( Ибтидо 3:10). Одам Ато давридан бошлаб инсоният устида гуноҳ сояси хукмронлик қилади. Худованднинг хукмидан қўрқиш, инсон ҳаётида ижобий кучга айланиши мумкин, агар у тавбага олиб келса.
“Эгамиздан қўрқиш доноликнинг бошидир” (Забур 110:10). Бу биз ҳис қилишимиз мумкин бўлган энг тўғри, хурматли ва муносиб қўрқувдир. Биз Худонинг буюклигини, Унинг Хақлигини, Унинг хукмини, Унинг севгисини, Унинг мехрибонлигини, Унинг донолигини ва абадий мавжудлигини кўрамиз. У – ҳамма нарса билгувчи, Қудратли ва Ҳамма жойда мажуд. Биз Унинг ижоди эканлигимизни ва мавжудлигимиз бутунлай Унинг қўлида эканлигини тушунамиз. Биз Худонинг қахрини келтиришдан қўрқамиз. Худонинг адолати, гунохда яшаётганларни дўзах оловига махкум қилинишини биламиз. “Агар биз ҳақиқатни билиб олгандан кейин, атайлаб гунох қилишда давом этсак, бу гуноҳларимизни ҳеч қандай қурбонлик юва олмайди. Шунда қўрқув ичра Худонинг ҳукмини кутишдан бошқа иложимиз қолмайди. Оқибатда, Худонинг душманлари билан бирга ловуллаган оловда ёниш бизнинг қисматимиз бўлади. (Иброн 10:26,27). Буни билганимиз учун, биз гунох олдида қўрқув ҳиссига эгамиз. Агар биз тавба орқали, кечирилганлигимизни билиб итоат қилсак, биз Худони ўз дўстимиз деб биламиз, шунда биз Унга маъқул солихликка тўлган қўрқув ва севгида хизмат қила оламиз, ва Унинг бизга берган нажот инъоми учун миннатдор бўла оламиз. “Худонинг севисини ардоқлаган киши қиёмат кунидан қўрқмайди, чунки қалбини тўлдирган Худонинг севгиси бу қўрқувни қувиб чиқаради. Қўрқоқ кишининг қалби эса Худонинг севгисига тўлмаган. Шунинг учун у қиёмат кунидан қўрқиб яшайди” (1Юҳанно 4:18). Бизнинг Худо олдидаги қўрқувимиз қалбларда дахшат уйғотмайди, аксинча бизнинг Унга бўлган севгимизни улғайтириб ўстиради. Агар бундай қўрқув ҳаётимизда тўлиғича харакатланса, бу барча бошқа қўрқувларни ҳайдаб юборадиган ягона қўрқувдир. Унда нега кўпчилик, турли қўрқувлар юракларини қамраб, фикри зикрини ҳавотирга тўлдириб, бутун ҳаётини аччиқ истиробга тўлдиришига рухсат беради? Худованднинг йўли – бу тинчлик ва ишонч йўлидир.
Қоронғу тунда бир ўзи ўрмнода юришга қўрқадиган, болакай ҳақида бир ҳикоя бор, лекин у отаси билан бирга, қўлидан ушлаб борганида уни қўрқув тарк этар эди. Энди қоронғулик болакайни бошқа қўрқитмас эди, чунки у отасини севар ва унга ишонар эди, ва отаси у ҳақида ғамҳўрлик қила олишини билар эди. Бу ҳикояда қўрқувдан озод бўлиш калити бор: биз Самовий Отамизни яхши билишимиз керак. Биз У билан муносабатда бўлиш орқали Унинг иродасини биламиз, Унинг севгисини ва бизга жуда ғамхўрлигини билиб оламиз. Уни таниб билганимизда ҳаётимизни бутунлай Унга ишониб топшира оламиз ва ишонч билан Унинг қўлидан ушлаймиз. Биз Унга ҳаёлимизни қийнаётган ва бизни афсуслантирадиган ҳаётимиздаги аччиқликларни, итоаткорлик билан айта оламиз.
Ҳаворий Бутрусга Исо масих Жалилия дарёсининг тўлқинлари устидан юришга буюргани ҳақидаги ҳикояни биламиз. Раббийдан нигохини узиб, қўрқинчли тўлқинларга қарамагунча Бутрус қўрқмаган эди. Шунда у чўка бошлади (Матто 14:24-31). Агар биз қўрқувдан озод бўлишни хохлаб Худога умид қилсак, Унинг Муқаддас Рухи бизга аста сокинликда гапиради. Биз қўрқувларимизга эмас, балки Худога қарасак, бизнинг атрофимиздаги бўронлар тинчланиб қолади. Шунда Худованд бизнинг қийин саволларимизга жавоб беради ва У бизнинг қўлимиздан ушлаб иккиланишларимиз ўрнига ишонч беради. Бизни барбод қиладиган қўрқув таъсиридан биз Унинг инояти туфайли озод бўла оламиз.
Келажакдан қўрқиш
Баъзи-бир одамлар келажакнинг ноаниқ ва сирлилигидан қўрқади. Ҳар тонгда уларни олдиндан билиб бўлмайдиган кун кутади. Уларнинг ўй-фикрлари ҳаёлий қўрқувнинг тор кўчаларида юради, “Агар шундай бўлсачи?” деган савол уларнинг онгини қийнайди. “ Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар. Аксинча, ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар” (Филип 4:6). Келажагимизни Худонинг қўлларига топшириб, биз келажакнинг ноаниқликка тўла оғир юкини Унга топширамиз. Ҳаракат қилиб кўринг – бунга ўзингиз ишонч ҳосил қиласиз!
Қайси йўлдан боришни ва нима қилишни билмаганликлари учун, кўпчиликни келажак ҳақидаги ёмон ҳис туйғулар қамраб олади. Уларни олддинда нима кутаётганини Худо билади, агар улар Худонинг етакчилигига йўл қўиб берсалар, шунда уларнинг мақсадсиз йўллари, самовий уйга етакловчи ҳаётий йўлга айланади.
Ҳатто олдиларида ноаниқ келажак турганда ҳам, Худовандга умид боғловчиларга, У содиқ бўлишга ваъда берган. Сиз бунга ишонасизми? Бўроннинг кучлилиги ёки туннинг қоронғулиги ёки тоғнинг баландлиги унча аҳамиятга эга эмас. Худо сизни ҳар қандай тўсиқлардан олиб ўтади.
Омадсизликдан қўрқиш
Келинг, нимагадур эришиш истаги борлигини айтайлик, аммо биз ўзимиз мағлубиятга учрашдан қўрқиб, яқинларимизнинг умидларини оқлай олмай ҳамма нарсани бузишдан қўрқамиз. Биз нотўғри қарор қабул қилишдан ёки нотўғри қадам босишдан қўрқамиз.
Худо Ёшуага шундай деган “Амр қиламан: дадил ва ботир бўл, ваҳимага тушма, қўрқма, қаерга борсанг ҳам, Мен эган Худо сен билан бирга бўламан.” (Ёшуа 1:9). Устознинг кўрсатган йўлидан борсак, ўтган мағлубиятларимиз ўзининг гунох табиатли кучини йўқотади; аксинча ғалаба сари поғона бўлади!
Азоб чекишдан қўрқиш
Бировнинг, азоб берадиган ёлғизлик ва қайғу ҳақидаги танқидлари, бизни ранжитадиган жисмоний оғриқ ҳақида ўйлашдан титраймиз. Худо бизни ҳар қандай азобдан қутқармайди, лекин У бизга инояти билан ўтишимизга ёрдам беради. У бизга оғир вақтларда тинчлик ва ишонч беришга ваъда берган. “Худо бизнинг паноҳимиз, қудратимиздир, кулфатда қолганимизда доим мададкоримиздир. Шу боис биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам. (Забур 45:2-3). Агар биз Худони севсак, У бизнинг азоб - уқубатлармизни яхшликка айлантиради. Азоб уқубатлар бизга Худонинг хузурини ва далда берувчи кучини ҳис қилишга имкон беради. Бундан ташқари улар инсонни енгиллаштиради ва унинг юрагини таъсирчан қилади. Қийинчиликлар инсонни мустахкам қилади ёки синдиради. Бизни-чи, нима қилаябди?
Ўлимдан қўрқиш
Инсонлар ўлим олдидаги қўрқувни ҳис қилади. Инсон бошидан кечирадиган энг оғир туйғу бу – яқин инсони билан видолашишдур.
“Инсон ўлса, у яна тириладими?” (Аюб 14:14) деган доимий саволга тўқнаш келамиз. Исо Масиҳ бизни ўлим қўрқувидан озод қилгани келган (Иброн 2:14-15). Мана нима учун У ўлимдан қайта тирилди ва ваъда берган: “Мен барҳаёт бўлганим учун сизлар ҳам яшайсизлар!” (Юҳанно 14:19) Унга кўра, ўлим йўқ бўлиш учун эшик эмас, балки янги ҳаётга ёрқин эшикдир. “ Юрагингиз сиқилмасин;... Отам Худонинг уйида маскан кўп ;... Мен сизларга жой таёрлагани кетябман” (Юҳанно 14:1,2). Бу Худо чақирувига жавоб берганлар учун тайрланган жой бўлади.
Сиз бу чақирувга тайёрмисиз? Гуноҳ ичида яшаётганингизга тавба қиласизми? Тавба қилиш, ўтимшдаги гуноҳлар учун виждон азобини келтириб чиқаради ва эски ҳаётдан юз ўгиртиради. Қачон сиз охирги марта ташвиш ва қўрқувларингизни, ҳавотир юкларингизни ибодатда Раббийга топширгансиз? Исо Масиҳ айтган: “ Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман.” ( Матто 11:28) Қандай ажойиб таклиф! Қандай ажойиб ваъда!
Худога умид, ишонч ва ибодат билан келинг, қалбингиз ором топади.
Келинг, сиз ҳам тинч ҳаётнинг сокин хурсандчилигидан баҳраманд бўласиз. Худо сизни Исо Масиҳга ишониб ва озод бўлишингизга, қўркувдан озод бўлишингизга таклиф қилади. Келинг!